Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ТРЕНИНГ БОШЛАНДИ
⚡️ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ТРЕНИНГ БОШЛАНДИ
🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига кирувчи мактаблар раҳбар ходимлари учун махсус тренинг машғулотлари бошланди.
✅Мазкур тренинг Буюк Британиянинг AQA (Ассессмент анд Қуалифиcатионс Аллианcе) халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, тизимдаги мактаблар раҳбар ходимларининг бошқарув салоҳиятини янада ривожлантириш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, шунингдек, замонавий таълим талабларига мос равишда раҳбарлик малакасини такомиллаштириш мақсадларини кўзда тутади.
📶 Тренинг машғулотларини олиб боришга AQA халқаро таълим ташкилоти вакиллари Самантҳа Тwиселтон ва Анн Бургесс таклиф этилган. Халқаро экспертлар илғор халқаро ёндашувлар ҳамда амалий билимлар орқали самарали раҳбарлик, ўзгаришларни бошқариш, таълим муассасасининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ҳамкорликда ишлаш ва жамоани бошқариш борасида муҳим кўникмалар билан ўртоқлашмоқда.
📆13-июнга қадар давом этадиган тренинг машғулотлари раҳбар кадрларнинг халқаро тажрибага асосланган билимларга эга бўлиши, уларнинг замонавий менежмент ёндашувларини чуқур англаб етиши ва амалда қўллай олиши учун муҳим замин яратади.
🗣Машғулотлар интерактив шаклда, амалий топшириқлар ва гуруҳ муҳокамалари асосида олиб борилиб, иштирокчилар янги билим ва кўникмалар олиш, тажриба орттириш имкониятига эга бўлади.
📍Тадбирга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби мезбонлик қилмоқда.
❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе