Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Ватанпарварлик — келажагимиз пойдевори! 🇺🇿

16.12.2025 1061

🇺🇿 Ватанпарварлик — келажагимиз пойдевори! 🇺🇿

Хоразм вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан Хива шаҳридаги Президент мактабида Ватанпарварлик ойлиги доирасида мазмунли тадбир ташкил этилди.
“Миллий армия — Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида ўтказилган ушбу учрашувда мактабнинг “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида ўқувчилар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий жиҳозлар кўргазмаси намойиш этилиб, ёшларга Ватанга садоқат, бурч ва масъулият тушунчалари кенг ёритилди. Бу каби тадбирлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, миллий армиямизга бўлган ҳурматни янада оширишга хизмат қилади.

🇺🇿 Ватан тинчлиги — бизнинг энг олий қадриятимиз! 🇺🇿