Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ватан ҳимояси – шараф, уни қадрлаш эса – бурчдир.
Ватан ҳимояси – шараф, уни қадрлаш эса – бурчдир.
Хива шаҳридаги Президент мактабида 2026-йил 12-январ, ҳафтанинг душанба куни барча синф ўқувчилари учун
“Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади” мавзусида навбатдаги “Келажак соати” дарс машғулотлари ўтказилди.
Мазкур дарслар орқали ўқувчиларда Ватанга садоқат, миллий ғурур, мардлик ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилишнинг шарафли бурч эканлиги ҳақидаги тушунчаларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Келажак соати” машғулотлари ўқувчиларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланишида муҳим аҳамият касб этиб, уларни онгли, масъулиятли ва фаол фуқаролар этиб вояга етказишга хизмат қилмоқда.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе