Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Устоз – маънавият кўзгуси
Устоз – маънавият кўзгуси
🏢 Хива шаҳридаги Президент мактабида Устозга Эҳтиром ойлиги доирасида “Устозим – сизга” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
✨ Тадбир давомида устоз ва мураббийларимизнинг бебаҳо меҳнати, меҳр-муҳаббати, тарбия ва таълимдаги ўрни юксак эҳтиром билан ёдга олинди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган шеърлар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлари байрамона кайфият бағишлади.