Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

УрДПИда яна уч нафар хорижий мутахассис дарс беради

15.11.2025 773

🤩 УрДПИда яна уч нафар хорижий мутахассис дарс беради

Бугун Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадрахимова Президент мактаби директори Сатторбек Йўлдошев ва физика фани бўйича хорижий мутахассис Фарооқ Али Балҳролар билан учрашди. Учрашув давомида хорижий педагогларни таълим жараёнига кенг жалб қилиш, тажриба алмашиш ва талабалар учун маҳорат дарслари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Эндиликда Президент мактабида фаолият юритаётган хорижий мутахассислардан уч нафари физика, биология ва инглиз тили мутахассисликлари бўйича институт талабаларига дарс бериши белгиланди.

©️Урганч давлат педагогика институти матбуот хизмати
🌐 Сайт ✅ Телеграм💬Фаcебоок 🌐 Инстаграм 🎞 ЁуТубе