Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

UNESCO Бош конференсияси 43-сессияси доирасида, Сербия Республикаси Биринчи хоними Тамара Вучич…

01.11.2025 539

📰📰📰📰📰📰📰

✅ UNESCO Бош конференсияси 43-сессияси доирасида, Сербия Республикаси Биринчи хоними Тамара Вучич Самарканд шаҳридаги Президент мактабида бо'лди.

Учрашув давомида Тамара Вучич мактабда яратилган замонавий таълим шароитлари, жумладан, мактаб ҳаёти, ўқув ва STEAM-лаборатория хоналари, кутубхона, ўқувчилар турар жойи, ошхона ҳамда бошқа мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишди.

➖ Шунингдек, Вучич хоним мактабнинг турли йўналишларда чуқур билим олаётган фаол ўқувчилар билан бевосита мулоқот қилиб, ёшларнинг илмий изланишлари, ғоявий ёндашувлари ва эришган ютуқларини эътироф этди.