Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Умумий натижа — 210 та медал, уларнинг 40 таси олтин!
Умумий натижа — 210 та медал, уларнинг 40 таси олтин!
✅ 2025-йилда юртимиз ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди ҳамда жами 210 та медал (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди.
📊Маълумот учун: халқаро фан олимпиадаларида 2019-йилда — 30 та, 2020-йилда — 25 та, 2021-йилда — 45 та, 2022-йилда — 41 та, 2023-йилда — 96 та, 2024-йилда — 128 та медал қўлга киритилган.
➖ Шунингдек, фан олимпиадалари тарихида янги натижа қайд этилди — Бирлашган Араб амирликларида бўлган халқаро кимё олимпиадасида —
2 та олтин, Боливияда бўлган халқаро информатика олимпиадасида — илк кумуш.
🌐 Ўзбекистонлик ўқувчилар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида 50 та (7 та олтин, 13 та кумуш, 30 та бронза), Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида 19 та медал (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) билан якка пешқадам сифатида тан олинди.