Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
“ТУРОН” ТЕАТР ТАНЛОВИ: ЯНГИ ОЪЗБЕКИСТОН ИСТЕЪДОДЛАРИ САҲНАДА!
🎭 “ТУРОН” ТЕАТР ТАНЛОВИ: ЯНГИ ОЪЗБЕКИСТОН ИСТЕЪДОДЛАРИ САҲНАДА!
25–26-март кунлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида “Турон” театр танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бу — нафақат санъат байрами, балки ёш истеъдодларнинг қалбдан ўтган ҳис-туйғуларини томошабинлар қалбига етказган улуғ саҳна сабоғи бўлди.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Турон” театр танлови “Театр – ибратхонадир” шиори остида ёшларнинг саҳнадаги маҳоратини, ижодкорлиги, ватанпарварлик ва бадиий тафаккурини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган энг сара жамоалар энди республика саҳнасида ўз истеъдоди, саҳна маданияти ва ижодий ёндашуви билан беллашди.
Бу йилги танловда 14 та театр жамоаси вилоятлардан республика босқичида иштирок этди. Шунингдек, 5 та “Замин Cреативе” инклюзив театр студияси жамоалари ҳам ўз маҳоратини намойиш этди.
Асосий йўналиш бўйича:
🥇 1-ўрин - Сирдарё вилояти, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби
🥈 2-ўрин - Жиззах вилояти, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби
🥉 3-ўрин - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри Президент мактаби
“Замин Cреативе” инклюзив театр студиялари ўртасида:
🥇 1-ўрин - Андижон вилояти, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби
🥈 2-ўрин - Қашқадарё вилояти, Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби
🥉 3-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси, Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби
Танловнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида санъат ва адабиётга бўлган қизиқни янада ошириш, саҳна маданиятини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашдир.
Саҳна — бу тарбия маскани
Театр — бу қалбларни уйғотувчи санъат
Барча иштирокчиларга, устозлар ва мураббийларга чексиз раҳмат! Ғолибларни чин қалбимиздан табриклаймиз! Санъат йўлингиз доимо ёруғ бўсин.