Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Таълимда рақамлаштириш йўналишида янги ҳамкорлик

25.09.2025 706

📰📰📰📰📰📰📰
#халқаро_ҳамкорлик

Таълимда рақамлаштириш йўналишида янги ҳамкорлик

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти Хитой Халқ Республикасининг Ҳиквисион халқаро ташкилоти жамоаси билан учрашув ўтказди.

🌐 Учрашувда мактабларда ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги иштироки ва хавфсизлигини сунъий идрок орқали таҳлил қилиш, ота-оналар, мактаб раҳбарияти ҳамда Агентлик назорат гуруҳини ўз вақтида хабардор қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

📊 Шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг дарсдаги иштирокини баҳолаш, статистик маълумотларни дашбоард тизими орқали кўрсатиб бериш имкониятлари тақдим этилди.

🤝 Томонлар таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масаласида ўзаро таклифларини билдирдилар.

❗️Аввалроқ, Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлиги ҳақда хабар берган эдик.