Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Таълим ва технология уйғунлиги: Ал-Хоразмий университети Хитойда стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

11.04.2026 638

✅ Таълим ва технология уйғунлиги: Ал-Хоразмий университети Хитойда стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ал-Хоразмий университети вакиллари Хитойнинг етакчи технологик компаниялари ва олий таълим муассасаларида бўлиб, инновацион экотизим, илғор илмий ишланмалар ҳамда таълим ва саноат интеграцияси билан яқиндан танишмоқда.

Ташриф доирасида:
⏺ Зҳежианг Технология Университети тажрибаси ўрганилди.
⏺ Универсал Кноwледге – Гуангзҳи Течнологй компанияси ҳамда Дееп Роботиcс ва Туя каби етакчи технологик компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатилди.
⏺ Ҳиквисион ва Ҳикробот компаниялари фаолияти билан танишув ва келишувлар қилинди.

Қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича самарали келишувларга эришилди:
⏺ Академик ҳамкорликни ривожлантириш.
⏺ Талабалар учун амалиёт дастурларини йўлга қўйиш.
⏺ Замонавий робототехника ва сунъий интеллект лабораторияларини ташкил этиш.
⏺ Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш.
⏺ Қўшма илмий-тадқиқот ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

⚙️ Шунингдек, робототехника, сунъий интеллект, ИоТ, Биг Дата, ақлли тизимлар ва автоматлаштириш ечимларини таълим жараёнига интеграция қилиш имкониятлари кенг муҳокама қилинди.

🧠 Мазкур ташриф Ал-Хоразмий университетида инновацион муҳитни шакллантириш, таълим ва амалиётни уйғунлаштиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.