Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Таълим тараққиёти йўлида муҳим ҳамкорлик

07.02.2026 1246

Таълим тараққиёти йўлида муҳим ҳамкорлик

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ҳамда Эл-юрт умиди жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова иштирокида Шайхонтоҳур туманидаги ихтисослаштирилган мактабда учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда барча Президент мактаблари ижрочи директорлари ва жамғарма вакиллари қатнашиб, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд тажрибалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашдилар.

❗️ Асосий эътибор қаратилган йўналишлар:

✅ Тизимда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;
✅ Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
✅ Халқаро таълим дастурлари билан ҳамкорликни кенгайтириш;
✅ Хорижий грант ва стипендиялар имкониятларини ошириш;
✅ Ёшларнинг нуфузли хорижий ОТМларда таҳсил олиши учун шароитларни кенгайтириш.

Мазкур учрашув таълим сифатини ошириш, иқтидорли авлодни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.