Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
📢 ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
🎓 Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар учун муҳим хабар!
✅ 2-босқич имтиҳонида иштирок этиш учун рухсатномани юклаб олиш бўйича SMS-хабарномалар юборилиши бошланди.
✅ SMS-хабарни олган талабгорлар шахсий кабинетлари орқали рухсатномани юклаб олиб, имтиҳон санаси ва жойи билан танишишлари мумкин.
Рухсатномани юклаб олгач, ундаги қуйидаги маълумотларни диққат билан текшириб чиқинг:
✅ Талабгорнинг шахсий маълумотлари;
✅ Имтиҳон ўтказиладиган бино номи ва манзили;
✅ Имтиҳон ўтказиладиган сана ва бошланиш вақти.
‼️ МУҲИМ!
Талабгорлардан имтиҳон ўтказиладиган бинога рухсатномада кўрсатилган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари сўралади.
🔴 Ҳурматли ота-оналар ва талабгорлар!
Имтиҳон жараёнлари белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, сизлардан вақт талабларига қатъий риоя этишингизни сўраймиз.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.