Мактаб янгиликлари

ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

23.06.2026 403

📢 ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларга рухсатномани юклаб олиш бўйича SMS-хабарномалар юборилмоқда.

Рухсатномани юклаб олгач, ундаги қуйидаги маълумотларни диққат билан текшириб чиқинг:

✅ Имтиҳон топшириладиган мактаб тури;
✅ Талабгорнинг шахсий маълумотлари;
✅ Имтиҳон ўтказиладиган бино номи ва манзили;
✅ Имтиҳон ўтказиладиган сана ва бошланиш вақти.

‼️ МУҲИМ!

Талабгорлардан имтиҳон ўтказиладиган бинога рухсатномада кўрсатилган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари сўралади.

🔴 Ҳурматли ота-оналар ва талабгорлар!

Имтиҳон жараёнларининг белгиланган тартибда ва ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш мақсадида белгиланган вақтларга қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.