Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
Тадбир аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова сўз олди ҳамда сўнгги йилларда соҳада…
✅ Тадбир аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова сўз олди ҳамда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ва келгусида режалаштирилаётган ишлар хусусида маълумот бермоқда.
Унда таъкидланганидек, сўнгги 10 йилда мактабгача ва мактаб таълимида амалга оширилган трансформация соҳани бутунлай янги қиёфа ва янги босқичга олиб чиқди.
➖ Хусусан, 2016-йилдан буён 304 та янги мактаб, 625 та янги боғча қурилди, 3 598 та мактаб, 2 522 та боғча реконструксия қилинди, 1 955 та мактаб, 759 та боғча мукаммал таъмирдан чиқарилди.
2017-йилда мактаблар сони 9 680 та, ўқувчи ўрни 4,8 мингта бўлган бўлса, 2026-йилда мактаблар сони 10 193 та, ўқувчи ўрни 5,5 мингтани ташкил этмоқда.
➖ Мактабгача таълим ташкилотлари сони 2017-йилда 5 200 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 7,5 баробарга ортиб, 39 200 тага етказилди.
Бунинг натижасида мактабгача таълим билан қамров даражаси 2016-йилда 27,7 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 78 фоиз, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов қамрови эса 98 фоизга етказилди.
✅ Мактабгача таълим билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтириш шунингдек, алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш мақсадида 50 та туман (шаҳар)да Илк ривожланиш марказлари ташкил этилди.
Мазкур марказларга 4596 нафар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандлари ва боғча билан қамраб олинмаган болалар қабул қилинди.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍