Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

STEM ОЛИМПИАДАСИ: ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ГЪОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

05.03.2026 473

🏆 STEM ОЛИМПИАДАСИ: ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ГЪОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

Жорий йил 27–28-феврал кунлари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида Хоразм вилоятида STEM олимпиадасининг ҳудудий босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Математика, физика, кимё, биология, сcиенcе ҳамда информатика ва ахборот технологиялари йўналишларида ўтказилган ушбу интеллектуал беллашув икки кун давомида ҳақиқий билимлар марафонига айланди.

Олимпиада давомида Хоразм вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг энг иқтидорли, изланувчан ва инновацион фикрловчи ўқувчилари ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар. Ҳар бир масала — мантиқ, таҳлил ва креатив ёндашув синови бўлди.

Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида етакчилар:

🥇 Урганч шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати-13 та фахрли ўрин

🥈 Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби Урганч филиали -11 та фахрли ўрин

🥉 Шовот туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати - 8 та фахрли ўрин

🏅 Хива шаҳридаги Президент мактаби-7 та фахрли ўрин

🏅 Боғот туман ихтисослаштирилган мактаби- 6 та фахрли ўрин

🏅 Хива шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати-6 та фахрли ўрин

🏅 Ҳазорасп туман ихтисослаштирилган мактаби-5 та фахрли ўрин

🏅 Қўшкўпир туман ихтисослаштирилган мактаби-5 та фахрли ўрин

🏅 Тупроққалъа туман ихтисослаштирилган мактаби-5 та фахрли ўрин

🏅 Урганч туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати-5 та фахрли ўрин

🏅 Янгиариқ туман ихтисослаштирилган мактаби-5 та фахрли ўрин

🏅 Янгибозор туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати-5 та фахрли ўрин

🏅 Боғот туман 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати - 1 та фахрли ўрин

Мазкур натижалар ёшларимизнинг нафақат чуқур билимга, балки рақобатбардош фикрлаш, таҳлилий ёндашув ва замонавий кўникмаларга эга эканлигини яна бир бор исботлади.

Барча ғолиб ва совриндорларни самимий муборакбод этамиз! Уларнинг кейинги босқичларда ҳам юксак натижаларни қўлга киритишларига ишонамиз!

📚 STEM — бу келажак технологиялари ва инновациялар пойдевори.
Хоразм ёшлари эса ана шу келажакни бугундан барпо этмоқда!