Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Сўнгги уч йилда 1-6-синфлар учун 226 номдаги 118,8 млн.

21.04.2026 353

✅ Сўнгги уч йилда 1-6-синфлар учун 226 номдаги 118,8 млн. нусха дарслик ва машқ дафтарлари хорижий тажрибалар асосида янгидан яратилди.

Шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берадиган Сингапур, Буюк Британия, Германия, Франсиянинг тегишли нашриётлари томонидан чоп этилган математика, табиий фанлар, инглиз тили, немис тили ва франсуз тили дарслик мажмуалари маҳаллийлаштирилди ва (2022-2025-йилларда 68,8 млн. нусха) чоп этилиб мактабларга етказилди.

Халқаро стандартларга жавоб берадиган янги дарсликларни яратиш ҳамда хорижий нашриётларнинг дарсликларини маҳаллийлаштириш ишлари 2026-йилда ҳам давом эттирилиб, 583 номдаги 96,8 млн. нусха дарслик мажмуаларини чоп этиш режа қилинган.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍