Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълим, касбий тайёргарлик ва…
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозори ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Хусусан, технологик тараққиёт ва рақамлаштириш шароитида мавжуд касбларнинг мазмуни тубдан ўзгараётгани, янги малакалар ва амалий кўникмаларга эҳтиёж ортаётгани алоҳида таъкидланди. Шу боис, ўқувчиларнинг касбий қизиқишини эрта аниқлаш, 9-синфдан кейин аниқ йўналиш асосида саралаш ҳамда техникумларни замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур вазифалар доирасида техникумлар ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилиб, “дуал таълим” асосида тайёрланаётган ёшлар учун реал бандлик имкониятлари яратилмоқда. Шунингдек, халқаро тажриба асосида техникумларни модернизация қилиш, стипендия ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, соғлиқни сақлаш ҳамда аниқ фанлар йўналишларида халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Бу ташаббуслар ёшларнинг рақобатбардошлигини ошириш, таълим сифати ва иқтисодиёт эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бизни кузатиб боринг
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе