Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Саломатлик — энг катта бойлик!

07.04.2026 637

Саломатлик — энг катта бойлик!

7-апрел — Жаҳон саломатлик куни муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактабида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва фойдали витаминлар” мавзусида тренинг ташкил этилди.

Тренинг давомида ўқувчилар:

тўғри ва балансли овқатланишнинг аҳамияти,
организм учун муҳим витаминлар ва уларнинг манбалари,
соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш усуллари
бўйича амалий ва назарий билимлар олдилар.

Тадбир соғлом турмуш тарзига рағбатлантириш, тўғри овқатланиш маданиятини ривожлантиришга қаратилди.