Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Республика ўқув-тренинги Андижонда бўлиб ўтди
🇺🇿 Республика ўқув-тренинги Андижонда бўлиб ўтди
🎓 Андижон шаҳридаги Президент мактабида “Таълимда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида республика ўқув-тренинги бўлиб ўтди.
✅ Тадбирда Президент мактабларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб психологлари ва тарбиячи-педагоглар иштирок этишди.
Учрашув давомида бир қанча муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди:
🟢 таълим жараёнида соғлом маънавий-психологик муҳитни шакллантириш;
🟢 касбий этика меъёрларига амал қилиш;
🟢 самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ўқув-тренинг дастури доирасида амалий машғулотлар, тажриба алмашиш, замонавий ёндашувлар ҳамда иш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар тақдим этилди.
Мазкур тренинг иштирокчиларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш, масъулият ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда таълим муҳитида барқарор ижобий муҳитни таъминлашга хизмат қилади.