Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
“Ректорлар мактаби” тингловчилари Ҳарвардда малака ошириш имкониятига эга бўладилар!
✅ “Ректорлар мактаби” тингловчилари Ҳарвардда малака ошириш имкониятига эга бўладилар!
АҚШнинг Ҳарвард Градуате Счоол оф Эдуcатион билан ҳамкорлик тўғрисида муҳим келишув имзоланди. Унга кўра, “Ректорлар мактаби” дастурида энг юқори натижаларга эришган битирувчилар Ҳарвард университетида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.
Ҳамкорлик доирасида тингловчилар университетларни стратегик бошқариш, академик лидерлик, таълим сифатини таъминлаш, илмий фаолиятни бошқариш, инновацияларни тижоратлаштириш ҳамда олий таълим тизимини трансформация қилиш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганадилар.
Шунингдек, Массачусец технология институти (MIT) Гуманитар фанлар, санъат ва ижтимоий фанлар мактаби декани Агустин Раё билан музокаралар чоғида “Янги Ўзбекистон” университети талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари учун янги имкониятлар муҳокама қилинди.
Жумладан:
✔️ иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар йўналишларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
✔️ илмий тажриба алмашиш;
✔️ талабаларни халқаро лойиҳаларга жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
МИТнинг Халқаро фан ва технологиялар ташаббуслари дастури доирасида талабалар ва тадқиқотчилар учун алмашинув, амалиёт ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.