Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида Хива шаҳридаги Президент мактабида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Кутлимуратова Нигора Маҳариповна ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида ёшларнинг таълим олиши, замонавий билим ва касбларни эгаллаши, лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиб, келажакдаги мақсад ва интилишлари ҳақида фикр алмашдилар.