Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви давом этмоқда
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви давом этмоқда
🏫 Хива шаҳридаги Президент мактабида ҳар Пайшанба куни анъанавий тарзда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.
👩💼 Бугунги учрашув Хоразм вилоятининг етакчи ва фаол аёл раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
✨ Учрашув меҳмонлари:
🔹 Хоразм вилояти касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева Аҳмедовна
🔹 “Ёш чемпионлар” клуби раҳбари, тадбиркор Саломат Эржанова Ражабовна
🔹 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти раҳбари Фароғат Садуллаева Аминовна
🔹 Республика Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси ҳамда Урганч давлат университети “Олима аёллар уюшмаси” раиси Нуруллаева Шоира Кушназаровна
💬 Учрашув давомида ўқувчи қизларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ҳаётий тажриба ва мотивацион тавсиялар билан танишдилар.