Мактаб янгиликлари · Yozgi yangiliklar
Қирғизистон Республикасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг ёш олимлари учун…
Қирғизистон Республикасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг ёш олимлари учун ташкил этилган халқаро илмий-таълим лагерида Ўзбекистон делегацияси таркибида Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Бекмуратов Акбар ҳам муносиб иштирок этмоқда.
Мазкур халқаро лагер турли давлатлардан ташриф буюрган иқтидорли ёшлар ўртасида илмий ва инновацион ғоялар алмашиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, замонавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро дўстлик ришталарини ривожлантириш учун муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.