Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Қадрли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари!

14.01.2026 849

Қадрли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари!
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган азиз йигитлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14-январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Юртимиз осойишталиги, тинчлиги ва давлат чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатингиз ва беқиёс ҳиссангиз таҳсинга лойиқ. Сизнинг жасорат, матонат ва мардонаворлик билан кечаётган фаолиятингиз нафақат жамиятимиз, балки ёш авлод учун ҳам чинакам ибрат мактабидир.

Айниқса, ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, фидойилик ва масъулият руҳида тарбиялаш борасида кўрсатаётган саъй-ҳаракатларингиз юксак эътирофга муносибдир. Ватанни севиш, унинг равнақи йўлида виждонан хизмат қилиш ҳамда юрт тақдирига доимо масъулият билан ёндашиш - инсондаги энг олий фазилатлардандир. Шу маънода, сизнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятингиз ҳар томонлама фахр ва чуқур ҳурматга лойиқ.

Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, куч-ғайрат ҳамда она Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли хизматингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

🎉 Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Севара Шакирова
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори