Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Қадрли юртдошлар
Қадрли юртдошлар,
Азиз устозлар!
Бугун юртимиз тарихидаги шонли саналардан бири — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кундир.
Мазкур сана — халқимизнинг мустақиллик ва эркинлик йўлидаги интилишлари тимсоли сифатида алоҳида аҳамиятга эга.
Бугун юртимиз ёшлари халқаро майдонларда қўлга киритаётган ютуқлар, улар сабаб дунё саҳналарида мағрур ҳилпираётган байроғимиз — бизнинг энг катта фахримиз ҳисобланади.
Зеро, Давлат байроғи миллий ғуруримиз, Ватан шаъни ва мустақиллик тимсолидир.
Истиқлолимиз ва бирдамлигимиз тимсоли бўлган байроғимиз доимо мағрур ҳилпираб турсин!
Байрам муборак бўлсин!
Эъзоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири