Қадрли юртдошлар!
Қадрли юртдошлар!
Барчангизни 9-май — Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлайман
Инсон хотираси — муқаддас, қадри — улуғ. Бугунги мусаффо осмонимиз, эркин ва осуда ҳаётимиз учун мардона курашган, бу йўлда жон фидо қилган ота-боболаримизнинг қаҳрамонлиги ва жасорати ҳеч қачон унутилмайди. Уларнинг сўнмас ёди ва ўлмас мероси қалбимизда мангу барҳаётдир.
Тинчлик ўз-ўзидан келмайди. Уни асраб-авайлаш, қадрига етиш ва ёш авлод онгига сингдириш — барчамизнинг, хусусан, сиз таълим-тарбия фидойиларининг энг муҳим ва шарафли вазифангиздир.
Зеро, ватанпарвар, ўз тарихини чуқур биладиган ва эъзозлайдиган комил инсонларни тарбиялаш айнан боғча ва мактабдан бошланади. Шу ўринда, миллат маърифати йўлида ўзини бахшида этган, ёшларимизнинг илм-фан эгаллаши учун заҳмат чеккан жадид боболаримиз ҳамда юрт келажаги йўлида фидойилик кўрсатган минглаб устозларимизнинг пок руҳлари олдида ҳам бош эгамиз.
Ҳурмат билан,
Эъзоза Каримова
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
✉️ Телеграм 📱 Инстаграм 🗳 Фаcебоок