Мактаб янгиликлари

Қадрли ва азиз болажонлар!

01.06.2025 705

Қадрли ва азиз болажонлар!

Сизларни бугунги қувончли сана — 1-июн, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин юракдан муборакбод этаман!

Сизлар бизнинг ҳаётимиз мазмуни, Ватанимизнинг энг бебаҳо бойлиги ва эртанги порлоқ келажагисизлар. Ҳар бирингизда юртимиз равнақига хизмат қиладиган улкан салоҳият, буюк орзу ва чексиз имкониятлар мужассам. Ушбу куч — Сизнинг илмга бўлган интилишингиз, гўзал тарбиянгиз ва юртга бўлган садоқатингиз билан мустаҳкамланиб боради.

Бугун мактабларда чуқур ўрганаётган фанларингизга, бир замонлар болалигида худди сизлар каби зеҳни ўткир, илмга чанқоқ бўлган буюк аждодларимиз асос солган. Тинимсиз ўқиш ва изланишлари, устозлари берган сабоқлар туфайли улар дунёни лол қолдирган буюк шахсларга айланишган. Бугун илм-фан эшигининг калити — айнан Сизнинг қўлингизда.

Мамлакатимизда Сизнинг билим олишингиз, юксак орзуларингиз сари интилишингиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу имкониятлардан тўғри фойдаланинг, орзуларингиз сари дадил қадам ташланг.

Мен ишонаман, Сизлар Ватанимиз, ота-оналарингиз ва устозларингиз ишончини оқлайдиган, билимли, ватанпарвар ва касб-ҳунар эгаси бўлган етук инсонлар бўлиб улғаясиз.

Бу каби шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, ота-онангиз, устозларингиз, қолаверса, жонажон Ўзбекистонимиз кутгандек йигит-қизлар бўлиб улғайишингизга ишонаман.

Азиз болажонлар! Сизларга доимо соғлик-саломатлик, бахтли болалик, оила даврасида қувончли дамлар ва орзуларингиз рўёбини тилайман!

@алишер_уббиев