Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Қадрли устозлар, азиз юртдошлар!

31.08.2025 835

Қадрли устозлар, азиз юртдошлар!

Барчангизни бугунги қутлуғ айём — Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Жонажон Ўзбекистонимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарилигида улкан тарихий ислоҳотларнинг гувоҳи ҳамда иштирокчиси бўлиш бизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Албатта, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек буюк мақсадларимизга эришиш ўғил-қизларимизнинг бугунги таълим-тарбиясига чамбарчас боғлиқ.

Шундай экан, фурсатдан фойдаланиб келажак бунёдкорларини ҳар томонлама баркамол, билимдон ва маънавий етук қилиб тарбиялаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган устоз ва мураббийларимизга – сиз фидойи ҳамкасбларимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз. Мустаҳкам соғлик-саломатлик, касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Осмонимиз ҳамиша бугунгидек мусаффо, она юртимиз тинч, хонадонларимиз файз-у баракага тўла бўлсин!

Яна бир бор байрам муборак, азизлар!

Эъзоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири