Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.
Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги йиғилишда қуйидаги вазифа ва имкониятлар белгилаб олинди:
- муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади;
- &қуот;Бир миллион дастурчи&қуот; ва &қуот;Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи&қуот; дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади;
- муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади;
- муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади;
- ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади:
- 1-апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади;
- ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади;
- 30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади;
- маънавий-маърифий тарбия мақсадида жорий йилда ҳарбий қисм ва муассасалар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади;
- армияда спортни ривожлантириш давом эттирилади, жумладан, ёшларнинг қизиқишига жавоб берадиган замонавий йўналишлар жорий этилади;
- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда рақамли макон хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида Қуролли Кучларимизнинг жасур аскар ва сержантлари, офицер ва генераллари, фахрийлари, уларнинг оила аъзолари ва яқинларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклади.
– Сизларнинг жасоратингиз, қасамёдга садоқатингиз, эл-юрт ҳимояси йўлидаги фидойилигингиз билан бутун халқимиз фахрланади. Гўзал юртимизда тинчлик-осойишталик ва ҳамжиҳатлик доимо ҳукм сурсин, жонажон Ватанимиз янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! – деди давлатимиз раҳбари.