Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Президент мактаблари ўқувчилари Римда халқаро таълим дастурида иштирок этишмоқда

21.01.2026 835

#Халқаро_ҳамкорлик
📰📰📰📰📰📰📰

Президент мактаблари ўқувчилари Римда халқаро таълим дастурида иштирок этишмоқда

Айни дамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларидан саралаб олинган иқтидорли ўқувчилар Италия Республикасининг Рим шаҳрида бўлиб, СИОИ томонидан ташкил этилган “Ёунг Миндс фор Глобал Футурес: Дисcоверинг Интернатионал Релатионс фром Дипломаcй то Течнологй” халқаро таълим дастурида иштирок этмоқдалар.

Мазкур дастур доирасида ўқувчилар инглиз тилида олиб бориладиган интерактив машғулотлар орқали халқаро муносабатлар, дипломатия, глобал бошқарув ҳамда технологиянинг замонавий дунёдаги ўрни бўйича билимларини янада мустаҳкамламоқда.

✅Ушбу таълим ташаббуси СИОИ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида 2025-йил 13-март куни Рим шаҳрида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилмоқда.

🌍 Ёш иқтидорли ўқувчилар бугун ўз билимларини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда намоён этмоқда.

Президент мактабларида олинган билимлар халқаро майдонда эътироф этилиб, ўқувчиларимиз билим салоҳияти билан хорижий мутахассисларни ҳам лол қолдирмоқда.

Бу ташаббус ёшларнинг глобал тафаккурини кенгайтириш, халқаро тажриба орттириш ва уларни келажакнинг рақобатбардош етакчилари сифатида шакллантиришга хизмат қилмоқда.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍