Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Президент мактаблари ўқувчилари Римда халқаро таълим дастурида иштирок этиб қайтишди.
Президент мактаблари ўқувчилари Римда халқаро таълим дастурида иштирок этиб қайтишди.
✅ О'тган ҳафтада Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларидан саралаб олинган иқтидорли ўқувчилар Италия Республикасининг Рим шаҳрида бўлиб, СИОИ томонидан ташкил этилган “Ёунг Миндс фор Глобал Футурес: Дисcоверинг Интернатионал Релатионс фром Дипломаcй то Течнологй” халқаро таълим дастурида иштирок этди.
🌍 Ёш иқтидорли ўқувчилар бугун ўз билимларини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда намоён этмоқда.
Президент мактабларида олинган билимлар халқаро майдонда эътироф этилиб, ўқувчиларимиз билим салоҳияти билан хорижий мутахассисларни ҳам лол қолдирмоқда.
✅ Хива шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Маҳлиё Олимбоева ҳам мана шу халқаро таълим дастурида иштирок этди. Бу ташаббус ёшларнинг глобал тафаккурини кенгайтириш, халқаро тажриба орттириш ва уларни келажакнинг рақобатбардош етакчилари сифатида шакллантиришга хизмат қилади.