Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Президент мактаби ўқувчилари УрДУда

03.03.2026 764

✅Президент мактаби ўқувчилари УрДУда

🟢Бугун, 26-феврал куни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетига Хива шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчилари ташриф буюриб, олийгоҳда талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

🟢Ташриф давомида меҳмонларга университетнинг ўқув жараёни, замонавий аудиториялар, лабораториялар, Ахборот-ресурс маркази ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

🟢Шунингдек, ўқувчилар университетнинг математика йўналишидаги устозлари билан учрашиб, фан бўйича зарур назарий ва амалий билимлар, масалаларга ечим топиш усуллари ҳамда олий таълимда математиканинг ўрни ҳақида муҳим тушунчаларга эга бўлдилар.

🟢Мазкур ташриф ўқувчиларда келажак касбини танлаш, олий таълимга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда илм-фанга интилиш руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

©️УрДУ Матбуот хизмати
🌐 Сайт | Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | Лн | ЁуТубе