Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Президент мактаби ўқитувчиларининг яна бир ютуғи!
Президент мактаби ўқитувчиларининг яна бир ютуғи!
Хива шаҳридаги Президент мактаби устозлари юксак натижалари билан фахрланишга арзигулик ютуққа эришдилар.
🇺🇿Кимё фани бўйича олий тоифали ўқитувчиси Полванова Мияссар ҳамда физика фани ўқитувчиси Халиқбердиев Бунёд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Вазир жамғармаси” устамасига сазовор бўлдилар.
📌 Ушбу мукофот доирасида устозларимизга 2025-йилнинг май ойидан бошлаб 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
Бу ютуқ ўқитувчиларимизнинг фидокорона меҳнати, юксак масъулият ҳисси ва касбига бўлган садоқатининг ёрқин ифодасидир.