Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусининг учинчи йўналиши – Президент иқтидорли ёшларни…

12.06.2025 790

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусининг учинчи йўналиши – Президент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти.

➖ Бу Ҳамжамият мамлакатнинг энг истеъдодли ёшлари — Президент мактаби, Ал-Беруний халқаро мактаби ўқувчилари, “Янги Ўзбекистон” университети талабалари ҳамда “Ел-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларини бир нуқтада бирлаштиради.

Бунда махсус рақамли платформа орқали ёшлар ўзаро тажриба алмашади, инновацион ғояларини муҳокама қилади. Шунингдек, давлат органлари ва йирик компаниялар билан бевосита мулоқот қилиш, мамлакат ривожига доир муҳим қарорларда фикр билдириш имкониятига эга бўлади.

📝 Бундан ташқари, Ҳамжамият томонидан ёшлар учун халқаро миқёсдаги форумлар, конференсиялар ва тренингларга қатнашиш имконияти яратилади ва улар етакчи иш берувчилар билан бевосита ҳамкорлик қилади.

Мамлакат ривожига сезиларли ҳисса қўшаётган фидойи мутахассисларни қўллаб-қувватлаш учун “Янги Ўзбекистон пойдеворлари” кўкрак нишони таъсис этилади.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍