Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

“Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурининг 4-мавсуми очилди

10.03.2026 740

🌿 “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурининг 4-мавсуми очилди

🗣 Ренессанс оромгоҳида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурининг тўртинчи мавсуми очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда дастур иштирокчилари тантанали тарзда кутиб олиниб, янги мавсумга расман старт берилди.

🗣 Дастур давомида иқтидорли ўқувчилар учун таълимий машғулотлар, ижодий фаолиятлар, мотивацион учрашувлар ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

🗣 Мазкур ташаббус ёшларнинг билим ва салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг келажакдаги ютуқлари учун муҳим имконият яратишга хизмат қилади.