Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар Битирувчилар қурултойи доирасида “Президент иқтидорли…
🤩 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар Битирувчилар қурултойи доирасида “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур тақдимоти ўтказилди.
💫 Ушбу миллий дастур мамлакатимиз бўйлаб саралаб олинган 1500 нафар энг қобилиятли 9-синф битирувчилари Гарвард, Ял ва Принcетон каби жаҳондаги етакчи университетларга тайёрлашни кўзда тутади. Хусусан, битирувчиларга Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг малакали маслаҳатчилари зарур бўлган билим ва кўникмаларни ривожлантиришда, портфолиони кучайтиришда яқиндан ёрдам беради.
✅Тақдимот савол-жавоблар асосида қизғин ва интерфаол тарзда ўтди. Иштирокчилар хорижий олийгоҳлар имтиҳонларига тайёргарлик, халқаро таълим грантлари, стипендиялар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида ҳам қўшимча маълумотларга эга бўлди.
❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе