Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Педагоглар учун беш йилда бир маротаба 100 соатлик ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари, мактаб…

21.04.2026 402

✅ Педагоглар учун беш йилда бир маротаба 100 соатлик ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари, мактаб директори ва директорликка номзодлар учун 144 соатлик “Менежерлик ўқув курслари” жорий қилинди.

Бундан асосий мақсад, замонавий раҳбар кадрларни тайёрлаш, бугунги кун талабларига жавоб берадиган Миллий раҳбар кадрлар захирасини яратишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, тизим жорий қилингандан (2024-йил феврал ойидан) бугунги кунга қадар жами 3 785 нафар директор ва 4 524 нафар директорликка номзодлар менежерлик курсларида ўқитилган бўлиб, шундан директорларнинг 53 фоизи (2 002 нафар) ҳамда директорликка номзодларнинг 57 фоизи (2 593 нафар) сертификатларга эга бўлди.

Директор лавозимига тайинланган номзодларнинг келгуси карера йўлини белгилаб берадиган, тизимда карерани давом эттириш, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари лавозимигача етказишни назарда тутадиган тизим яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мактабларда фаолият кўрсатаётган педагогларни узлуксиз касбий ривожлантириш учун “Касбий ривожлантириш куни ва соати” тадбирлари йўлга қўйилди.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍