Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамда Маршалл Cавендиш Эдуcатион (MCE) халқаро…
📣📣📣📣📣
⏺ Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамда Маршалл Cавендиш Эдуcатион (MCE) халқаро таълим ташкилоти ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди.
🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамда MCE халқаро таълим ташкилоти ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари материалларини ишлаб чиқиш ва имтиҳон жараёнларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
✅Мазкур ҳамкорликдан мақсад — миллий ўқув дастури ва халқаро стандартларга мос, сифатли баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда мутахассислар салоҳиятини оширишдир.
📝Маълумот ўрнида, MCE Ўзбекистонда 2024-йилдан буён фаолият юритиб, ўқитувчилар малакасини ошириш ва таълимий ресурсларни жорий этиш ишларига кўмаклашмоқда. 2025-йилда Сингапурда MCE экспертлари томонидан Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказининг мутахассиссларига 30 соатлик тренинглар ўтказилган эди.
🔔 Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари бўйича батафсил маълумот яқин кунларда эълон қилинади.
❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе