Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Ўзбекистон ва Франсия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
🇺🇿🇫🇷Ўзбекистон ва Франсия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
🔆Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Илхом Сираджев ҳамда Франсия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Валид Фук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
✍️Учрашувда мактабгача ва мактаб таълими йўналишида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ва дастурлар баҳоланди.
⏺Ўз навбатида Франсия элчиси икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда франсуз тилини ўқитиш борасида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
🤝Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан:
➡️мактабларда франсуз тилини иккинчи хорижий тил сифатида ривожлантириш;
➡️таълим жараёнига тил эгаларини жалб этиш;
➡️”Келажак” марказларида франсуз тили тўгаракларини йўлга қўйиш;
➡️қўшма илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
➡️касбий таълим тизимига илғор тажрибаларни жорий этиш.