Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ўзбекистон таълими жаҳон саҳнасида: рақамлар, ислоҳотлар ва улкан ютуқлар
📰📰📰📰📰📰📰
🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон таълими жаҳон саҳнасида: рақамлар, ислоҳотлар ва улкан ютуқлар
🔶 Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон рақамли таълим конференсиясида (Тҳе 2024 Wорлд Дигитал Эдуcатион Cонференcе) иштирок этди.
🎓 Конференсия доирасида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова нутқида таълим ислоҳотлари Президент ташаббуси билан амалга оширилаётганини ва Хитой (CIDCA) ҳамкорлигида олис ҳудудлардаги мактабларга IT-инфратузилма етиб бораётганини таъкидлади.
Жумладан,
➡️Президент мактаблари – таълим “локомотиви”. Барчаси Пеарсон-Эдехcел ва CIS аккредитациясидан ўтган.
➡️Агентлик битирувчиларининг олий таълим қамрови 100%; 30% дан ортиғи ТОП университетларга (MIT, Гарвард, Ивй Леагуе ва б.) қабул қилинган.
➡️Бир йилда халқаро олимпиадаларда 195 медал (38 олтин); Туркиядаги робототехника олимпиадасида 11 медал (5 олтин).
➡️Тошкент Президент мактаби БААда “Заед Сустаинабилитй Призе”да ёмғир сувини қайта ишлаш лойиҳаси билан тақдирланган.
➡️2026-йилда Ўзбекистон 58-Халқаро кимё (ИЧО) ва 38-Халқаро информатика (IOI) олимпиадаларига мезбонлик қилади (90+ давлат иштирок этади).
➡️“Меҳрли мактаб” тизими 17 мингдан ортиқ оғир касал болага таълим ва психологик ёрдам бермоқда.
Рақамли дунё ҳақида гапирар экан, агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Хоразмий меросига ҳурмат билан тўхталиб, сунъий интеллект асосида янги таълим экотизимини яратиш ва Хитой билан “Келажак мактаби” лойиҳаларига тайёрлигини билдирди.
Якуний мақсад – инсон капиталини ривожлантириб, Ўзбекистонни минтақанинг марказий таълим хабига айлантириш.