Ўзбекистон Республикасида давлат тили мақоми берилган кун муборак!
Ўзбекистон Республикасида давлат тили мақоми берилган кун муборак!
1989-йил 21-октабр — халқимиз тарихида алоҳида аҳамиятга эга санадир. Айнан шу куни ўзбек тили давлат тили сифатида қонуний мақомга эга бўлган.
Давлат тили — бу миллий ўзлигимиз, мустақиллик ва истиқлол рамзи,
эл-юртимизни бирлаштирувчи бебаҳо қадриятдир. Она тилимиз халқимизнинг бой маданияти, ўлмас мероси ва тафаккур салоҳиятининг ёрқин ифодасидир.
Бугун ўзбек тили давлат бошқаруви, таълим, илм-фан ва халқаро миқёсда тобора кенг қўлланмоқда. Таълим тизимида эса она тилининг софлигини сақлаш, тўғри ва саводли қўллаш, тил маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тилга ҳурмат — бу миллатга ҳурмат. Ҳар бир сўз, ҳар бир ифода орқасида халқнинг юраги, тарихи ва руҳи мужассам. Шу боис биз, таълим соҳасининг вакиллари, ёш авлод қалбида она тилига меҳр, сўзга ҳурмат ва нутқ маданиятини шакллантиришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўямиз.
Она тилимиз доимо эъзозда бўлсин, унинг жаранги ҳеч қачон сўнмасин!
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
Бизни кузатиб боринг
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе