Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 66-сон мажлис баёни ижросини…

17.11.2025 762

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 66-сон мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хива шаҳридаги Президент мактабида “Бир кўчат — минг нафас!” шиори остида манзарали дарахтлар экиш аксияси ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар, устозлар ва мактаб жамоаси вакиллари биргаликда иштирок этиб, мактаб ҳудудини янада кўркам қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда келажак авлодга соғлом ва яшил муҳит қолдириш мақсадида турли хил манзарали кўчатларни ерга қададилар.

Мазкур ташаббус ўқувчи-ёшлар онгида табиатга меҳр-муҳаббатни кучайтириш, экологик маданиятни юксалтириш ва масъулият ҳиссини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

🌿 Яшил макон — барчамиз учун мусаффо эртанги кун демакдир.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе