Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида ўтказилган мажлиснинг 2026-йил 28-февралдаги 29-сон баёни…
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида ўтказилган мажлиснинг 2026-йил 28-февралдаги 29-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Хива шаҳридаги Президент мактабида 1-апрелдан 30-апрелга қадар “Фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ўқувчи-ёшлар ва педагоглар учун амалий-кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида:
-ёнғин хавфсизлиги қоидалари,
-фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш,
-махсус техника ва жиҳозлардан фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Ушбу машғулотлар иштирокчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.