Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан байрам тадбири 🇺🇿
🇺🇿 Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан байрам тадбири 🇺🇿
2025-йил 21-октябр куни Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан “Бир тил – бир халқ, бир юрак” номли маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ўзбек тили мадҳига бағишланган куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари, шеърлар ҳамда рақслар ижро этилди. Ушбу чиқишлар орқали ўқувчиларимиз она тилимизнинг бой тарихини, гўзаллигини ва халқимиз ҳаётидаги ўрни нақадар муҳим эканлигини юксак бадиий маҳорат билан ифода этдилар.
Мазкур тадбир ўқувчиларда миллий ғурур, она тилига ҳурмат ва эътиқодни янада мустаҳкамлаш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.