Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar

Ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларига…

21.04.2026 397

✅ Ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тартиби жорий этилди. Жорий йилда 1 093 647 нафар 9-11-синф битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилади.

Бундан ташқари, ўқувчилар билимини шаффоф баҳолаш мақсадида 3 434 та мактабларда янги баҳолаш тизими жорий этилди. Ушбу тизимдан кутилаётган натижа, субектив ёндашувларни камайтириш ҳамда ўқувчи билимининг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилишдан иборат.

Шу жиҳатдан, ўқув йили бошидан ҳар чоракда баҳолаш натижаларини мунтазам таҳлил қилиб боряпмиз.

Таҳлилларга кўра, III чорак якуни бўйича баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг сумматив баҳолаш синовларида ўзлаштириш кўрсаткичи 79,8 фоизни ташкил этди (2-чоракда 76,9 фоиз).

🌍🌍🌍🌍🌍🌍