Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА — МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК БОР ОЪЗБЕКИСТОНДА!
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА — МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК БОР ОЪЗБЕКИСТОНДА!
⭐Марказий Осиё тарихида илк бор нуфузли 58-Халқаро кимё олимпиадаси 2026-йил 10-19-июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Бу нафақат ёш иқтидорлар учун катта имконият, балки Ўзбекистоннинг глобал илмий майдондаги нуфузини яна бир бор намоён этувчи муҳим воқеадир.
⭐Мазкур олимпиада дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларидан келган энг иқтидорли ўқувчиларни бир майдонга жамлайди.
Иштирокчилар ўз билимлари, мантиқий тафаккури ва замонавий илмий ёндашувлари билан беллашиб, илмий салоҳиятларини намойиш этадилар.
🇺🇿 Ўзбекистон эса ушбу нуфузли тадбирга мезбонлик қилиш орқали нафақат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, балки илм-фан ривожи йўлида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.