Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Муҳандислик мактаблари – Стем модели, 2-курсдан грант билан ўқиш
✅ Муҳандислик мактаблари – Стем модели, 2-курсдан грант билан ўқиш
Янги ташкил этиладиган муҳандислик мактаблари тўғрисида қисқача маълумот:
✅ “Янги Ўзбекистон” университети ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида ташкил этиладиган муҳандислик мактабларида ўқув жараёни STEM модели асосида ташкил этилади.
⏺Дастлабки 3 йилда физика, математика ва хорижий тил фанларидан.
⏺Кейинги 2 йилда муҳандислик фанлари бўйича бошланғич тайёргарликка эътибор қаратилади.
Мазкур мактабларга ҳудудлардаги муҳандис тайёрлайдиган олий таълим муассасалари бириктирилади. Интеграциялашган фанлар мазкур олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитиб борилади.
✅ Муҳандислик мактабларининг яна бир жозибадор томони шундаки, етарли талабларни бажарган битирувчиларга муҳандислик таълим дастури бўйича тегишли таълим йўналишида бир йиллик қўшимча давлат гранти асосида 2-курсдан тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади.
Муҳандислик мактаби битирувчисига қўйиладиган талаблар:
✅ SAT халқаро имтиҳонида энг камида 1 300 балл тўплаш ёки математика, физика ва кимё фанларидан бири бўйича энг камида Б2 даражадаги давлат намунасидаги сертификатга эга бўлиш;
Олий таълим фанлари бўйича академик кўрсаткичларни (Аcадемиc Перформанcе) ўрнатилган талаб бўйича ўзлаштирганлик.