Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари
🎓 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари
🇺🇿 Жорий йилнинг 4-июл куни республика бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари ўтказилади.
✅ Имтиҳонлар қуйидаги вақтларда ташкил этилади:
🖱️ 1-смена — соат 8:00;
🖱️ 2-смена — соат 11:30;
🖱️ 3-смена — соат 17:00.
⏰ Талабгорлар ҳамда уларнинг ота-оналаридан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган манзилга белгиланган вақтдан камида 1 соат аввал етиб келишлари талаб этилади!
🖌 Имтиҳон қуйидаги фанлардан ўтказилади:
🖱️математика — 30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган;
🖱️инглиз тили — 15 та топшириқ.
✅ Ҳар бир талабгорга жами 45 та тест топшириғини бажариши учун 105 дақиқа вақт ажратилади.