Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
MIT, Гарвард, максимал SAT бали ва халқаро медаллар
✅ MIT, Гарвард, максимал SAT бали ва халқаро медаллар
Мактаб ўқувчилари ва битирувчилари томонидан қайд этилаётган ижобий натижалар фаолият самарадорлигини баҳолашда ижобий аҳамият касб этмоқда.
Жорий ўқув йилида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 34 нафар 11-синф ўқувчилари дунё рейтингида ТОП-300га кирувчи олийгоҳларга 100 фоизлик грант асосида муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди;
✅ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Элбек Зоҳиджонов ва Асилбек Суннатовлар дунё рейтингида 1-ўринда турувчи MIT (Массачусетц Институте оф Течнологй) университетига;
✅ Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Собирова Дилафрўз дунё рейтингида 5-ўринда турувчи Гарвард университетига тўлиқ грант асосида муддатидан олдин қабул қилинди;
✅ Қолаверса, Андижон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Мухторжон Мўйдинов халқаро SAT имтиҳонида максимал – 1600 балл тўплаб, юксак натижага эришди;
✅ 2025 йилда ўтказилган нуфузли, халқаро ва минтақавий олимпиадаларда 127 та медал (24 та олтин, 46 та кумуш, 57 та бронза) қўлга киритилди. Бу ўзбекистонлик ўқувчилар қўлга киритган медалларнинг 60,4 фоизини ташкил этади.
Жорий йилнинг И чораги давомида халқаро, минтақавий ва нуфузли фан олимпиадаларида 27 та медал (5 та олтин, 10 та кумуш, 12 та бронза) қўлга киритилди.