Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Маънавият етакчиси” танлови ва семинари: тарбия ва лидерлик йўлида муҳим қадам
💐 “Маънавият етакчиси” танлови ва семинари: тарбия ва лидерлик йўлида муҳим қадам
🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида ўтказилаётган “Маънавият етакчиси” Республика танлови доирасида “Ренессанс” болалар оромгоҳида семинар-тренинг жараёнларига старт берилди.
✅ Дастур доирасида иштирокчилар учун “Келажак соати” лойиҳасининг асосий координатори Инобат Аҳатова тренинг ўтказди. Унда замонавий таълим муҳитида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш, лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ва инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшлар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодга етказишда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни хусусида ҳам фикр алмашилди.
Семинарда таниқли мутахассислар томонидан қуйидаги мавзуларда тренинглар ташкил этилди:
✅ Ширин Абидова (Ўзбекистон Кўнгиллилар Ассоциацияси раҳбари) – “Волонтёрлик” мавзусида;
✅ Рахимбой Жуманиёзов (Нотиқлик санъати академияси раҳбари) – “Бошқарувда герменевтик маҳорат” мавзусида;
✅ Фаррух Жабборов (“Тил ва адабиёт таълими” журнали бош муҳаррири) – “Давлат рамзлари орқали ватанпарварлик, юртга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат” мавзусида.
Семинар давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, республика босқичига пухта тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Бундай тадбирлар таълим муассасаларида миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва юксак маънавиятни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.